Интернет тармоқларида Фарғона тумани “Шохимардон” МФЙдаги фуқарога тегишли турар-жойнинг ҳужжатлари бекор қилиниб юбораётгани баён этилган хабарлар тарқалди.
2025-08-26 09:30:00 / Расмий муносабатлар

Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:
Фарғона тумани “Шохимардон” МФЙ Порсин кўчаси 80-уй марҳум Ҳ.Ҳ. га тегишли бўлиб, Фарғона тумани ҳокимининг 2020-йил 30-майдаги қарори асосида кўчмас мулк объектига мулк ҳуқуқи эътироф этилган. Кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган.
Мурожаатда таъкидланганидек, марҳум Ҳ.Ҳ. га тегишли бўлган “Шохимардон” МФЙ Порсин кўчаси 80-уй унинг ўғли И.Ҳ. номига тўлиқ нотариал тартибда ўтказилмагани маълум бўлди.
Эгалик ҳуқуқини бекор қилиш масаласи бўйича кадастр идоралари судларга даъво ариза киритилмаганлигини ҳамда ушбу уй-жой юзасидан бўлиб ўтаётган суд жараёнига кадастр идораларининг алоқаси йўқлигини маълум қиламиз.
