Фарғоналик ўқувчи “Жадид бобомга мактуб” Республика танловида муваффақият қозонди
2025-09-24 21:00:00 / Янгиликлар

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Жадид бобомга мактуб” Республика танловида Фарғона тумани 6-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Пазлиддинов Дилмурод юксак натижага эришиб, рағбатлантирувчи ўрин соҳиби бўлди.
Дилмуроднинг бу ютуғи унинг билимга чанқоқлиги, тарихий меросимизга бўлган ҳурмати ва ижодий салоҳиятининг ёрқин ифодаси бўлди. У танловдаги муваффақияти учун 1 миллион сўм пул мукофоти ҳамда бадиий ва илмий-оммабоп китоблар тўплами билан тақдирланди.
Мазкур муваффақият Дилмуроднинг кейинги изланишларига мустахкам рағбат, ижодий парвози учун эса муҳим туртки бўлиши шубҳасиз.
“Жадид бобомга мактуб” танлови ёшлар қалбида Ватан ва миллат тақдирига бефарқ бўлмаслик, аждодлар меросини қадрлаш, ижодкорлик ва бунёдкорликка интилиш руҳини кучайтиришга хизмат қилмоқда. Дилмурод сингари билимга интиливчан ёшлар эса халқимиз истиқболининг энг катта бойлигидир.





