Фарғона туманида фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
2025-09-24 19:25:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишга қаратилган очиқ мулоқотлар изчил давом этмоқда.
Шу мақсадда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона туманидаги халқ қабулхонасида фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари Илҳомжон Тошпо‘латов иштирок этди.
Қабул давомида фуқаролар турли масалалар бўйича ўз мурожаатлари билан чиқиш қилди. Барча мурожаатлар атрофлича тингланиб, рўйхатга олинди ва тегишли ташкилотларга ижроси учун йўналтирилди.
Махсус қабул жараёнлари аҳолининг муаммоларини жойида ўрганиш, уларни самарали ҳал этиш механизмларини ишга солиш, шунингдек, давлат органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга хизмат қилмоқда.




