Фарғона туманида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилади
2025-09-24 14:30:00 / Янгиликлар

Хитой Халқ Республикасидан Вен Юан, Су Гожжун, Гуо Жувай, Вен Жие ва Йилиҳаму Ниязи каби инвесторларнинг Фарғона туманига ташрифи давомида ҳудудда янги инвестицион лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Музокаралар натижасида асфалт ва шагал ишлаб чиқариш заводини ташкил этиш лойиҳаси йўлга қўйилиши белгилаб олинди. Корхона замонавий технологиялар асосида жиҳозланиб, на faqat маҳаллий, балки минтақавий эҳтиёжни ҳам қоплаш имконини беради.
Лойиҳа йўл қурилиши, инфратузилма ривожи ва капитал таъмирлаш ишлари учун зарур бўлган қурилиш материалларини маҳаллийлаштиришни кўзда тутмоқда. Энг муҳими, корхона ишга тушиши билан юзлаб янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.



