Хитойлик инвесторлар билан янги келишув: Фарғона туманида саримсоқпиёз экспорти йўлга қўйилади
2025-09-24 14:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туманига Хитой Халқ Республикасидан Вен Юан, Су Гожжун, Гуо Жувай, Вен Жие ва Йилиҳаму Ниязи каби инвесторлар ташриф буюришди.
Ташриф давомида меҳмонлар қишлоқ хўжалиги соҳаси, хусусан, саримсоқпиёз етиштириш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Музокараларда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, саримсоқпиёз маҳсулотларини Хитой бозорига экспорт қилиш бўйича келишувларга эришилди.
Мазкур ҳамкорлик тумандаги фермер хўжаликлари учун янги бозорларни очиб, экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, инвесторлар билан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.


