Фарғона туманида Хитойлик инвесторлар билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2025-09-23 22:05:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда хорижий сармоядорлар учун қулай инвестиция муҳити яратиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда. Шу мақсадда жойларда хорижий инвесторлар билан ўзаро мулоқотлар йўлга қўйилиб, истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинмоқда.
Фарғона тумани ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Отобек Абдураҳимов ҳамда ҳоким ўринбосари Акбаржон Ахроров Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган инвесторлар — Вен Юань, Су Гуожжун, Гуо Жуавей, Вен Цзе ва Йилихаму Ниязи билан учрашдилар.
Суҳбат давомида туман ҳудудида кўмир ишлаб чиқаришни ривожлантириш, логистика соҳасини йўлга қўйиш, чеснок ва қалампир маҳсулотларини етиштириш ҳамда уларни чет давлатларга экспорт қилиш, шунингдек, қурилиш соҳасига оид истиқболли ташаббуслар атрофлича муҳокама қилинди.



