Фарғона тумани спортчиси Жаҳон чемпионати совриндорига айланди
2025-09-22 18:15:00 / Янгиликлар

2025-йил 10–20-сентябр кунлари спортнинг «Муай тай» туридан Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг турли давлатларидан энг кучли спортчилар иштирок этишди.
Мусобақада Фарғона тумани 24-мактаби ўқувчиси, 2-сон Спорт мактабининг Бўстонобод МФЙда жойлашган муай тай бўлими шогирди Тўхторалиев Иззатулла муносиб иштирок этиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритди.
Ёш спортчининг ушбу ютуғи наfaқат Фарғона тумани, балки бутун мамлакатимиз спорт шарафини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этди.
Бу ғалаба устоз-мураббийларнинг фидокорона меҳнати, тинимсиз машғулотлар ва юртимиз спорт соҳасида олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг амалий самарасидир.
Жаҳон чемпионатидаги мазкур муваффақият Ўзбекистон ёшлари халқаро спорт майдонларида ўз иқтидор ва маҳоратларини яна бир бор ёрқин намоён этаётганидан далолат беради.


