“Vodil Raspberry Market” МЧЖ фаолияти JICA делегацияси томонидан юқори баҳоланди
2025-09-19 12:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида фаолият юритаётган “Vodil Raspberry Market” МЧЖ экспортга йўналтирилган резавор мевалар плантацияси сифатида ўз фаолиятини кенгайтириб бормоқда.
Корхона томонидан барпо этилган музлатиш технологиясига асосланган совиткичли омборхона JICA делегацияси томонидан алоҳида эътироф этилди. Мазкур инфратузилма йиғиб олинган ҳосилни узоқ муддат сифатини йўқотмаган ҳолда сақлаш, экспортга тайёрлаш ҳамда халқаро стандартларга мос тарзда етказиб бериш имконини бермоқда.
Ташриф давомида делегация плантацияда жорий этилган замонавий агротехника усуллари, ҳосилдорлик даражаси, томчилатиб суғориш тизими, меваларни саралаш ва дастлабки қадоқлаш инфратузилмалари билан яқиндан танишди.
JICA вакиллари айниқса малина етиштириш кластерини кенгайтириш, япон бозорига сифатли ва рақобатбардош маҳсулот етказиб бериш имкониятларини юқори баҳолаб, келгусида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этдилар.




