“Энг намунави хотин-қизлар фаоли” танловининг туман босқичи якунланди
2025-09-14 13:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2025-йил иккинчи ярим йиллик иш режасининг 71-банди ҳамда Қўмитаcининг 2025-йил 2-сентябрдаги топшириғига мувофиқ, Фарғона тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан тумандаги 71 та маҳаллада фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари ўртасида “Энг намунави хотин-қизлар фаоли” танловининг туман босқичи ўтказилди.
Тадбир давомида иштирокчиларнинг фаолияти 9 та мезон асосида атрофлича баҳолаб чиқилди. Якуний натижаларга кўра, “Хонқиз” маҳалласи хотин-қизлар фаоли – 1-ўрин, “Марғилон” маҳалласи хотин-қизлар фаоли – 2-ўрин, “Ёйилма” маҳалласи хотин-қизлар фаоли – 3-ўринни эгаллаб, ғолиб деб топилдилар.
Ғолиблар Фарғона тумани ҳокимлиги ҳамда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.






