“Миллий қадриятлар – қадрланган юрт” шиори остида дарс ташкил этилди
2025-09-13 16:05:00 / Янгиликлар

Фарғона вилояти Фарғона тумани 6-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Миллий кун” муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда. Шу доирада 8-“А” синф ўқувчилари иштирокида “Миллий қадриятлар – қадрланган юрт” шиори остида дарс машғулоти ташкил қилинди.
Дарс жараёнида ўқувчиларга миллий қадриятларимизнинг мазмун-моҳияти, халқимизнинг асрлар давомида шаклланган урф-одат ва анъаналари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Шунингдек, қадриятларнинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти, уларни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш зарурлиги таъкидланди.
Машғулот давомида ўқувчилар қалбида ватангa муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат, ватaнпарварлик руҳи сингдирилди. Уларнинг фаол иштироки дарсни янада мазмунли ва қизиқарли бўлишини таъминлади.
Бундай дарслар ўқувчиларнинг миллий ўзликни англашида, аждодлар меросига садоқатли бўлиб улғайишида муҳим ўрин тутади.






