Фарғона туманида хавфсиз муҳитни таъминлашга қаратилган ишлар давом этмоқда
2025-09-12 14:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори ижроси мунтазам ўрганиб борилмоқда.
Мазкур қарор ижроси доирасида туманда бир қатор муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан: мактаб ва мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим муассасаларида видеокузатув мосламалари ўрнатилганлиги назорат қилинмоқда; вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ва тушунтириш ишлари йўлга қўйилмоқда; криминоген вазияти оғир бўлган ҳудудларда назоратни кучайтириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда; ёшларга жиноятларнинг салбий оқибатлари, жамиятда ахлоқ қоидаларига риоя этишнинг аҳамияти ҳақида кенг тушунтиришлар берилмоқда.
Ушбу ташаббуслар туман миқёсида барқарор хавфсизлик муҳитини яратиш, жиноятчиликни барвақт олдини олиш ва ёшларни соғлом ҳаёт тарзига йўналтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.




