Фарғона туманида кичик саноат зоналаридаги лойиҳалар ижроси назоратга олинди
2025-09-04 20:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 21-июндаги ПҚ-4363-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 9-мартдаги 134-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона тумани прокурори Ойбек Тошпўлатов томонидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Мазкур жараён доирасида прокурор тумандаги “Машъал” кичик саноат зонасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашди. Учрашув чоғида ҳудуддаги лойиҳаларнинг ишга туширилиши ҳамда айрим лойиҳаларнинг кечикиш сабаблари масъуллар иштирокида танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларга ҳуқуқий ечим топиш, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва лойиҳаларнинг белгиланган муддатда ишга туширилишини таъминлаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Фарғона тумани прокуратураси томонидан мазкур соҳадаги назорат тадбирлари узлуксиз давом эттирилмоқда, барча лойиҳаларнинг амалий натижа бериши ва янги иш ўринлари яратишга хизмат қилиши алоҳида эътиборда турибди.





