Фарғона туманида камбағалликни қисқартириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда
2025-09-04 18:10:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 23-сентябрдаги “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги 330-сонли Қарори ижроси устидан доимий назорат ўрнатилган.
Шу доирада, 2025-йилнинг иккинчи ярим йиллигида туман прокурори О. М. Тошпулатовга бириктирилган Хосилот маҳалласида яшовчи 3 та камбағал оиланинг яшаш шароити, оилавий аҳволи, бандлик ҳолати ва хонадон инфратузилмаси индивидуал тартибда ўрганилди.
Ўрганишлар натижасида оилаларни камбағалликдан чиқаришга қаратилган қатор чоралар белгиланди.
Жумладан: оилавий тадбиркорликни ривожлантириш,томорқа майдонларидан самарали фойдаланиш, фарзандларни мактабдан ташқари фан ва спорт тўгаракларига кенг жалб этиш,
сифатли ижтимоий ва тиббий хизматлар кўрсатишни ташкил этиш режалаштирилди.
Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши нафақат оилаларнинг кундалик турмушини яхшилаш, балки уларнинг узоқ муддатли фаровонлигига ҳам хизмат қилади.



