Давлат хизматчилари учун мулоқот: масъулият ва этик қадриятлар муҳокама қилинди
2025-09-03 18:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокимлигида давлат идоралари хизматчилари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди. Тадбирда мамлакатимизда сўнгги йилларда давлат раҳбари ташаббуси билан давлат хизматининг нуфузини ошириш, давлат хизматчиларининг ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида атрофлича маълумот берилди.
Мулоқот давомида давлат хизматчилари огоҳ бўлиши зарур бўлган салбий иллатлар, жумладан, коррупсия ва бошқа ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, одоб-ахлоқ қоидалари, кийиниш маданияти ва фуқаролар билан муомала қилиш мезонлари батафсил муҳокама қилинди. Мазкур жиҳатлар давлат идоралари имижига бевосита таъсир кўрсатиши қайд этилди.
Шунингдек, йиғилишда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат фуқаролик хизматчилари этикаси бўйича йўриқномалар ҳамда амалий услубий тавсиялар тақдим этилди.
Тадбир якунида ходимларга давлат хизмати соҳасида очиқлик, ҳалоллик ва масъулият тамойилларига содиқ бўлиш, фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда давлат ходимининг обрў-эътиборини янада









