Сессияда маросимларни тартибга солиш ва ҳоким ёрдамчилари фаолияти муҳокама қилинди
2025-08-22 15:30:00 / Янгиликлар

Ўша куннинг сессияси доирасида “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди. Мазкур масала кенг жамоатчилик муҳокамасига чиқариш юзасидан қарор қабул қилинди.
Навбатдаги масалалардан бири сифатида "Саткак", "Янги йўл", "Хонқиз", "Шарқ ҳақиқати", "Хўжа Ахмад Вале", "Марғилон" ва "Гулпиён" маҳаллаларида фаолият юритаётган ҳоким ёрдамчиларининг иш тажрибалари муҳокама қилинди. Уларнинг фуқароларни иш билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш, ҳудудга инвестиция жалб этиш ва муаммоли кредитларни қайтариш каби йўналишларда амалга оширган ишлари таҳлил этилди.
Муҳокамалар чоғида мавжуд камчиликлар кўрсатиб ўтилиб, келгусида самарадорликни ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди. Сессия якунида кун тартибига киритилган барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.





