Фарғона туманида тўқсонбости усулида сабзавот экиш бўйича амалий семинар ўтказилди
2025-08-15 17:30:00 / Янгиликлар

Фарғона туманидаги “Файзуллохон Раҳмонали" фермер хўжалиги ерларида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Отабек Абдурахимов бошчилигида боғ қатор ораларига тўқсонбости усулида экспортбоп ва юқори даромад келтирувчи сабзавот экинларини экиш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича кўргазмали-амалий семинар ўтказилди.
Тадбирда Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, Фермерлар кенгаши раиси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими вакиллари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, фермер ва деҳқон хўжалик раҳбарлари ҳамда маҳалла аҳолиси иштирок этди.
Семинарда мавсумий ишларни юқори савияда ташкил этиш, фермер ва деҳқон хўжаликлари даромадини ошириш, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мутахассислар томонидан амалий тавсия ва маслаҳатлар берилди.






