Қорақалпоғистонлик болажонлар “Тонг” оромгоҳида мароқли ҳордиқ чиқармоқда
2025-08-12 16:45:00 / Янгиликлар

Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти кенгашининг ташаббуси билан қорақалпоғистонлик 52 нафар ўғил-қиз Фарғона вилоятининг мафтункор табиат бағрида жойлашган “Тонг” болалар оромгоҳига ҳордиқ чиқариш учун таклиф этилди. Бугун улар катта тантана билан Фарғонада кутиб олинди.
Сўлим ва баҳаво гўшада жойлашган оромгоҳда Оролбўйидан келган болаларни мароқли дам олиши учун барча шароитлар яратилган.






