Фарғона вилояти тарихий музейида “Лоғон” қишлоғи тарихи бурчаги ташкил этилди
2025-07-31 15:35:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани “Вазиё” маҳалласида истиқомат қилувчи, Бухоро давлат педагогика институти Тарих факултети битирувчиси Абдухошим Маҳаммадов ташаббуси билан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида “Лоғон” қишлоғи тарихига бағишланган экспонатлар бурчаги ташкил этилди.
Мазкур ташаббус жорий йил июл ойида Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномов раислигида ўтказилган “Раҳбар ва ёшлар учрашуви”да илгари сурилган эди. Туман ҳокимлиги кўмагида амалга оширилган мазкур лойиҳа доирасида қишлоқнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти, маданияти ва урф-одатларини ёритувчи тарихий экспонатлар жамланмаси тайёрланди.
Бугун ушбу бурчакнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Илҳомжон Тошпўлатов иштирок этиб, ёш тадқиқотчи Абдухошим Маҳаммадовнинг тарихга бўлган эътибори ва саъй-ҳаракатларини эътироф этди.









