Фарғона туманида маънавий-маърифий ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2025-07-30 15:30:00 / Янгиликлар

Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона туман бўлинмаси ҳамда Фарғона туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ўртасида ҳамкорлик меморандумига имзо чекилди.
Мазкур ҳужжат туман ФВБ шахсий таркиби ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган ҳамкорлик йўналишларини белгилаб берди. Мулоқот давомида икки ташкилот ўртасида ушбу соҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан фикр алмашилди.
Меморандум доирасидаги ҳамкорлик туман миқёсида маънавий-маърифий тарғиботни кучайтириш ва ходимлар онгида юксак маънавий қадриятларни шакллантиришга хизмат қилади.




