Соғлиқни сақлаш вазири Фарғона туманида: "Долзарб 90 кунлик" доирасида тиббиёт соҳасидаги ишларга баҳо берилди
2025-07-04 10:35:00 / Очиқ мулоқотлар

"Долзарб 90 кунлик" дастури доирасида тиббиёт соҳасида берилган топшириқлар ижросини назорат қилиш ва мавжуд ҳолат билан бевосита танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Худаяров Асилбек Анварович Фарғона туманига ташриф буюрди.
Ташриф давомида вазир Фарғона тумани Тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиника ҳамда "Шоҳимардонобод" оилавий шифокорлик пункти фаолияти билан яқиндан танишди.
Вазир соҳа ходимлари — шифокорлар, ҳамшира ва бошқа тиббиёт вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди, уларнинг иш фаолияти, эҳтиёжлари ва таклифларини эшитди. Шунингдек, беморларга яратилган тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари билан ҳам танишиб чиқди.
Ташриф якунида Фарғона тумани ҳокими Хамидулло Иномов, вилоят ва туман даражасидаги масъулларга соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан аниқ топшириқларни берди.









