Шоҳимардонда гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди
2025-06-10 14:10:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар тарқалиши ҳамда истеъмолининг олдини олиш, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашишни самараи ташкил этиш мақсадида "Долзарб 90 кун" лойиҳаси доирасида навбатдаги тарғибот тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбир Фарғона тумани "Шоҳимардон" ва "Ёрдон" маҳаллаларида ўтказилиб, унда маҳалла аҳли ва ёшлар фаол иштирок этдилар. Тарғибот тадбири доирасида фуқароларга гиёҳвандликнинг соғлиқ ва жамият ҳаётига етказадиган зарарли таъсири, жиноятчиликнинг салбий оқибатлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Иштирокчиларга тегишли мутахассислар томонидан тайёрланган тарқатма материаллар, флаерлар, буклетлар тарқатилди, профилактик тавсиялар берилди. Шунингдек, махсус ўрнатилган экран орқали огоҳликка даъват этувчи видеоролик намойиш этилиб, бундай иллатлардан йироқ бўлиш зарурлиги яна бир бор эслатилди.






