Хитойлик инвестор билан карьер фаолияти ва қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари муҳокама қилинди
2026-11-17 20:30:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов Хитойнинг “Чиньюл” компанияси раҳбари, инвестор Сунжонг билан учрашди.
Учрашув давомида туман ҳудудида карьер фаолиятини ташкил этиш, шунингдек, қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини йўлга қўйиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Мулоқотда мазкур йўналишларда инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш ва истиқболдаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.


