Хитой компанияси билан шамол энергетикаси соҳасидаги инвестициявий лойиҳалар муҳокама қилинди
2026-11-17 20:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов Хитойнинг “China Railway Rolling Stock Corporation (CRRC) Shandong Wind Power” Co., Ltd. компанияси раҳбарларидан иборат инвесторлар делегацияси билан учрашди.
Мулоқот давомида Фарғона тумани ҳудудида шамол энергетикаси йўналишида фаолиятни йўлга қўйиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ҳамда мазкур соҳада инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашувда лойиҳа таклифлари юзасидан фикр алмашилиб, истиқболдаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.




