Фарғона тумани ҳокими томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди
2026-11-17 19:30:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонасининг Фарғона туманидаги биносида жисмоний ва юридик шахслар иштирокида навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди.
Қабул давомида фуқаролардан жами 16 та мурожаат келиб тушди. Шундан 2 таси жойида ижобий ҳал этилди, 4 та мурожаат юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди. Қолган 10 та мурожаат тегишли туман ташкилотларига ижро учун юборилиб, уларнинг бажарилиши ҳокимлик томонидан назоратга олинди.
Масъулларга ҳар бир мурожаатни қонунчилик талаблари асосида, белгиланган муддатларда ва холисона кўриб чиқиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.







