Электр тармоқларида юкламани камайтириш ишлари олиб борилмоқда
2026-11-17 11:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани электр тармоқлари корхонаси томонидан 10 кВли “Баҳор” узатмасидаги ТП-362 трансформатор пунктига тушаётган юкламани камайтириш мақсадида янги ўрнатилган ГКТПни электр тармоғига улаш ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ишлар электр таъминоти барқарорлигини яхшилаш, мавжуд тармоқлардаги юкламани меъёрлаштириш ҳамда истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб беришга қаратилган.



