Туркиянинг Инегёл савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-11-17 09:35:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Акбаржон Ахроров Туркиянинг Бурса вилояти, Инегёл туманида жойлашган Инегёл савдо-саноат палатаси (İnegöl Ticaret ve Sanayi Odası — İTSO) раҳбарияти билан учрашди.
Мулоқот давомида палатанинг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш борасидаги фаолияти юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, Фарғона туманидаги саноат зоналари, мавжуд инвестициявий имкониятлар ва тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди. Туркиялик ишбилармон доиралар билан туман тадбиркорлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда савдо-иқтисодий муносабатларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.



