ДАМ ОЛИШ МАСКАНЛАРИ ВА САНАТОРИЙЛАРДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
2026-11-15 11:00:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ҳудуддаги дам олиш масканлари ва санаторийларда профилактик ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганишлар давомида иситиш тизимлари, газ ва электр жиҳозларининг хавфсизлиги, ёнғинга қарши воситаларнинг созлиги, ёнғин сигнализацияси ҳамда фавқулодда вазиятларда фойдаланиладиган эвакуация йўлакларининг ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, масъулларга ёнғинлар, ис газидан заҳарланиш ва газ-ҳаво аралашмаси чақнаши билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича зарур тавсиялар берилди. Хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.



