62-МАКТАБДА ХАВФСИЗ ВА СОҒЛОМ ЮРТ ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-11-15 10:05:00 / Янгиликлар

Фарғона туманидаги 62-сонли умумий ўрта таълим мактабида Хавфсиз ва соғлом юрт тезкор профилактик тадбири доирасида ота-оналар ҳамда ўқувчилар иштирокида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Тадбир давомида ёшлар тарбияси, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, хавфсиз муҳитни таъминлаш ҳамда ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масалаларига эътибор қаратилди. Ота-оналарга фарзандлар тарбиясида масъулиятни янада ошириш юзасидан тушунтиришлар берилди.


