ФАРҒОНА ТУМАНИДА КИБЕРТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-11-15 09:00:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги доирасида турли соҳа вакиллари иштирокида кибертарғибот тадбирлари ташкил этилди.
Унда тиббиёт бирлашмаси, солиқ инспекцияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, маҳалла, мактаб ҳамда мактабгача таълим тизими ходимлари қатнашди.
Тадбирлар давомида иштирокчиларга кибержиноятлар қурбонига айланмаслик, интернет тармоғидан хавфсиз фойдаланиш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича зарур тушунча ҳамда тавсиялар берилди. Шунингдек, интернет муҳитида эҳтиёткорликни ошириш ва киберхавфсизлик қоидаларига риоя этиш муҳимлиги таъкидланди.




