Доимий комиссия ҳамда депутатлик гуруҳи ҳамкорлигида ўрганиш ўтказилди
2026-11-14 22:00:00 / Янгиликлар

Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан туман Кенгаши депутатлари О.Дадажонова, Ш.Раҳимов ҳамда Ўзбекистон “Адолат” СДП туман Кенгаши раиси Н.Каримов иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги PQ-34-сонли қарори ижроси юзасидан ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассиси иштирокида “Қўрғонтепа” МФЙ ҳудудида жойлашган “Акбарали келажак замини” фермер хўжалиги фаолияти махсус сўровнома асосида атрофлича таҳлил қилинди.
Жумладан, фермер хўжалигида чорвачиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, чорва моллари ва паррандалар сонини кўпайтириш имкониятлари, ишлаб чиқариш қувватлари, мавжуд моддий-техник база, озуқа таъминоти, шунингдек, маҳсулот етиштириш ва уни реализация қилиш жараёнлари ўрганилди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, фермер хўжалиги фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда қарор ижроси самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилишига эътибор қаратилди.



