“Чимён” туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш доирасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди
2026-11-14 22:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори ижросини таъминлаш, ҳудуднинг туристик салоҳиятини янада ошириш ҳамда аҳоли ва сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Фарғона туманида амалга оширилаётган ишлар депутатлик назоратига олинди.
Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши раиси Б.Аҳмаджонов ҳамда 20-Юқори Миндон сайлов округи депутати А.Қосимов томонидан “Чимён” туристик-рекреацион зонасини ташкил этиш доирасида олиб борилаётган ишлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
Ўрганиш давомида ҳудудда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, мавжуд инфратузилмани яхшилаш, ҳудуднинг ташқи қиёфасини замонавий талаблар асосида шакллантириш ҳамда сайёҳлар учун зарур қулайликлар яратиш борасидаги ишлар кўздан кечирилди.
Шунингдек, амалга оширилаётган ишларнинг сифати, белгиланган вазифалар ижроси ва мавжуд муаммолар юзасидан масъуллар билан фикр алмашилди.
Айрим йўналишларда ишларни жадаллаштириш, белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан тегишли тавсия ва таклифлар билдирилди.


