Муаммоли оилалар билан шахсий қабул ўтказилди
2026-11-13 20:05:00 / Очиқ мулоқотлар

Фарғона тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳамидахон Абдуғаниева томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида нотинч ҳамда ажрим ёқасига келиб қолган оилалар иштирокида шахсий қабул ташкил этилди.
Қабул давомида оилалардаги мавжуд муаммолар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликлар ва оилавий низоларнинг келиб чиқиш сабаблари атрофлича ўрганилди.
Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида оилаларни яраштириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш, фарзандлар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ажримларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳар бир оиланинг муаммосига индивидуал ёндашган ҳолда, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга зарур топшириқ ва тавсиялар берилди.



