Маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд масалалар муҳокама қилинди
2026-11-13 19:00:00 / Мажлислар

Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов бошчилигида маҳалла раислари иштирокида навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш давомида аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар ва уларнинг ижроси, маҳалла еттилиги билан тизимли ишлаш самарадорлиги, солиқ тушумлари ижроси, шунингдек, хатлов ва рўйхатга олиш ишлари натижалари маҳаллалар кесимида атрофлича таҳлил қилинди.
Муҳокамалар жараёнида мавжуд масалаларни ўз вақтида ҳал этиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашда масъулиятни янада ошириш, маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш юзасидан тегишли фикр ва таклифлар билдирилди.
Туман ҳокими томонидан масъулларга белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ҳар бир маҳалладаги мавжуд муаммоларга манзилли ёндашиш ҳамда иш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.






