Давлат хизматчилари учун 44-сон “Сиёсий-маърифат соати” ташкил этилди
2026-11-13 18:30:00 / Янгиликлар

Ҳар ҳафтанинг жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, шунингдек, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат ташкилотлари ходимлари учун “Сиёсий-маърифат соати” машғулотлари ташкил этиб келинмоқда.
Бугун, 13 ноябрь куни Фарғона туманидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимлари иштирокида навбатдаги 44-сон “Сиёсий-маърифат соати” бўлиб ўтди.
Машғулот давомида иштирокчилар мамлакатимиз ва халқаро майдонда юз бераётган сиёсий-ижтимоий воқеа-ҳодисалар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда давлат хизматчиларининг маънавий-маърифий дунёқарашини бойитишга хизмат қилувчи долзарб маълумотлар билан танишдилар.




