Ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
2026-11-13 18:05:00 / Очиқ мулоқотлар

“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ҳамидахон Абдуғаниева тумандаги 19-умумий ўрта таълим мактабида ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ёшларнинг таълим олиши, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиши, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, ёшлар билан мулоқотда соғлом турмуш тарзига амал қилиш, турли зарарли иллатлардан йироқ бўлиш, келажак мақсадлари сари интилиш ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишнинг аҳамияти таъкидланди.








