Фарғона туманида педагоглар аттестация синовларида юқори натижаларни қайд этмоқда
2026-11-13 17:00:00 / Янгиликлар

Фарғона вилоятида педагогларнинг касбий билим ва маҳоратини баҳолашга қаратилган аттестация синовлари қизғин давом этмоқда. Навбатдаги синовларда Фарғона туманидаги 52-умумий ўрта таълим мактабининг тарбия фани ўқитувчиси Феруза Мўминова 94 балл тўплаб, олий малака тоифасини қўлга киритди.
Шунингдек, Фарғона тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 61-умумий ўрта таълим мактабининг фидойи педагоглари ҳам аттестация синовларида юқори натижаларни қайд этиб, олий малака тоифасига сазовор бўлдилар. Жумладан, тарих фани ўқитувчиси Акмалжон Абдураҳмонов 92 балл, бошланғич синф ўқитувчиси Зулфия Иброхимжонова эса 88 балл тўплаб, ўзларининг юксак билим ва касбий маҳоратларини яна бир бор намоён этдилар. Ушбу натижалар устозларнинг чуқур билими, бой тажрибаси, тинimsиз изланишлари ҳамда ўз касбига бўлган садоқатининг ёрқин ифодасидир.
Фарғона тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари туман Кенгаши ва кенг жамоатчилик номидан юқори натижаларга эришган педагогларни ушбу муносиб муваффақият билан самимий муборакбод этамиз! Келгусидаги педагогик фаолиятларида янада юксак марралар, улкан зафарлар ва янги муваффақиятлар тилаймиз. Билимли, истеъдодли ва баркамол авлодни тарбиялашдек шарафли фаолиятларида омад ва муваффақиятлар ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!


