Президент олимпиадаси ғолиби билан учрашув ўтказилди
2026-11-12 19:35:00 / Янгиликлар

Ёшлар куни тадбирлари доирасида Фарғона тумани 1-сон спорт мактабида Президент олимпиадаси мусобақасида юксак натижага эришган ёш спортчи Иномов Исомиддин Илёсжон ўғли билан учрашув ташкил этилди.
Мазкур мусобақада пара таэквондо спорт тури бўйича К44 классида эркаклар ўртасида 63 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Исомиддин фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, ўзининг матонати, иродаси ва юксак спорт маҳоратини намоён этди.
Учрашувда Фарғона вилояти Спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов ҳамда Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов иштирок этиб, ёш спортчини эришган ютуғи билан самимий табрикладилар.
Шунингдек, Исомиддиннинг спортдаги муваффақиятларида беқиёс ўрин тутган онасининг меҳнати ва фарзанд тарбиясидаги хизматлари алоҳида эътироф этилиб, уларга муносиб ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.









