Ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказилди
2026-11-12 19:05:00 / Янгиликлар

Ёшлар куни тадбирлари доирасида Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Муроджон Қундузов ҳамда Давлат солиқ инспекцияси раҳбари Ихтиёржон Султонов маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашди.
Мулоқот давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган йўналишларга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.






