Фарғона тумани ҳокимлигида янги тайинлов
2026-11-11 15:30:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокимининг тегишли фармойишига асосан, Собиров Нуриддин Абдумаликович Фарғона тумани ҳокимлиги Рақамли иқтисодиётни жорий этиш бўйича лойиҳалар менежери лавозимига тайинланди.
Нуриддин Собиров меҳнат фаолияти давомида таълим, иқтисодиёт, бандлик ва тадбиркорликни ривожлантириш соҳаларида фаолият юритган.
Турли йилларда Фарғона тумани Ижтимоий-иқтисодиёт коллежида бош ҳисобчи ва директор ўринбосари, Мажбурий ижро бюросининг Қува тумани бўлимида давлат инспектори, туман ҳокимлиги ҳамда вилоят бошқармасида маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида шўба мудири лавозимларида ишлаган.
Шунингдек, 2024–2025-йилларда Фарғона тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи, 2025–2026-йилларда эса Фарғона тумани Касбий кўникмалар маркази директор ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Фарғона тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда кенг жамоатчилик номидан Нуриддин Собировни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этиб, масъулиятли фаолиятида муваффақият ва улкан зафарлар тилаймиз!
