Фарғона тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига янги раҳбар тайинланди
2026-11-11 14:30:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани ҳокимининг тегишли фармойишига асосан, Иргашев Алишер Алижонович Фарғона тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Алишер Иргашев меҳнат фаолиятини 2003 йилда банк тизимида бошлаган. Турли йилларда “Пахтабанк”, “Агробанк” ва “Халқ банки” акциядорлик тижорат банкларида, шунингдек, газ таъминоти тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.
2020 йилдан буён “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкининг Фарғона филиалида ҳамда Фарғона банк хизматлари марказида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган. Тайинловга қадар мазкур марказ раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида фаолият юритган.
Фарғона тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда кенг жамоатчилик номидан Алишер Иргашевни янги лавозимга тайинлангани билан муборакбод этиб, масъулиятли фаолиятида муваффақият ва улкан зафарлар тилаймиз!
