“Ҳаваскорлар лигаси” финалида “Қалача” жамоаси ғолибликни қўлга киритди
2026-11-10 20:05:00 / Янгиликлар

Фарғона туманида футбол спорт турини оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган “Ҳаваскорлар лигаси” спорт мусобақаларининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Ҳал қилувчи финал баҳсида Оқтом маҳалласининг “Оқтом” жамоаси ҳамда Ёйилма маҳалласининг “Қалача” жамоаси ўзаро куч синашди. Муросасиз кечган учрашувда “Қалача” жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг мутлақ ғолибига айланди.
Лиганинг тантанали ёпилиш маросимида Фарғона тумани ҳокими ўринбосари Илҳомжон Тошпўлатов иштирок этиб, мусобақа қатнашчиларини муносиб натижалар билан табриклади. Шунингдек, ғолиб ва совриндорларга ҳамда мусобақа иштирокчиларига махсус совғалар топширилди.









