Фуқаролар мурожаатлари белгиланган тартибда кўриб чиқилмоқда
2026-11-10 16:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими ўринбосари Илҳомжон Тошпўлатов иштирокида фуқароларнинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан жами 16 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди, 4 таси юзасидан мурожаатчиларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қўшимча ўрганиш ва масъул ташкилотлар иштирокида ҳал этишни талаб қиладиган қолган 9 та мурожаат белгиланган тартибда ижро учун тегишли ташкилотларга йўналтирилди. Мазкур мурожаатларнинг ўз вақтида ва қонуний ҳал этилиши масъуллар томонидан назоратга олинди.






