“Президент олимпиадаси”да фарғоналик спортчи олтин медални қўлга киритди
2026-11-09 19:30:00 / Янгиликлар

“Президент олимпиадаси” доирасида фарғоналик спортчилар яна бир бор ўз маҳорати, матонати ва ғалабага бўлган юксак интилишини намоён этиб, муносиб натижаларга эришмоқда.
Жумладан, Пара таэквондо спорт тури бўйича K44 класси, эркаклар ўртасида 63 кг вазн тоифасида Фарғона тумани 1-сон спорт мактаби шуғулланувчиси Иномов Исомиддин Илёcжон ўғли барча рақибларидан устун келиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.
Ушбу ютуқ спортчининг тинimsиз меҳнати, қатъияти ҳамда мураббийларининг самарали фаолияти натижасидир.
Фарғона тумани ҳокимлиги, Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳамда кенг жамоатчилик номидан Исомиддин Иномовни ушбу юксак ғалаба билан самимий муборакбод этамиз. Келгусидаги мусобақаларда ҳам улкан зафарлар, янги марралар ва халқаро майдонларда Ватанимиз байроғини баланд кўтаришини тилаймиз!


