Ёшлар бандлиги ва касб-ҳунарга ўқитиш масалалари муҳокама қилинди
2026-11-05 18:30:00 / Янгиликлар

Ёшлар куни тадбирлари доирасида Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов ҳамда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Муроджон Қундузов маҳаллалардаги ёшлар етакчилари билан учрашди.
Мулоқот давомида ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган йўналишларга жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёшлар билан манзилли ишлаш ва уларнинг бандлигига кўмаклашиш юзасидан фикр алмашилди.


