«Мозортаги» маҳалласида туризм қишлоғини ташкил этиш ишлари муҳокама қилинди
2026-10-30 08:30:00 / Мажлислар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 январдаги ПҚ-5-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Мозортаги» МФЙ ҳудудида Фарғона тумани ҳокими Нодиржон Машрапов бошчилигида навбатдаги штаб йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда «Аввал — туризм қишлоғи»ни ташкил этиш доирасида ҳудуд тадбиркорлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, туризм салоҳиятини ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.






