Фарғона туманида 5 500 АҚШ доллари миқдоридаги алимент олдиндан тўланди
2026-10-26 19:30:00 / Янгиликлар

Мажбурий ижро бюроси Фарғона тумани бўлими иш юритувидаги мавжуд ижро ҳужжатига асосан, қарздор ота томонидан алимент тўловлари олдиндан амалга оширилди.
Хусусан, хорижга чиқиш ниятида бўлган ота фарзанди таъминоти учун 5 500 АҚШ доллари миқдоридаги алимент тўловларини олдиндан тўлаб берди.
Бу орқали ота ўзининг алимент мажбуриятларини бажаришга масъулият билан ёндашиб, фарзандининг моддий таъминотини таъминлашга ҳисса қўшди.
Зеро, фарзанд таъминоти — ҳар бир ота-онанинг қонуний ва маънавий бурчидир.
