Хотин-қизлар ўртасида оммавий спорт тадбирлари ташкил этилди
2026-10-26 18:35:00 / Янгиликлар

Фарғона тумани 2-сон спорт мактабида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Хамидахон Абдуғаниева ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирокида спорт тадбирлари ўтказилди.
Тадбир доирасида хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ва оммавий спортга қизиқишни кучайтириш мақсадида гимнастика, волейбол, шахмат, шашка мусобақалари ҳамда «5000 қадам» пиёда юриш акцияси ташкил этилди.
Мусобақаларда иштирокчилар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, чаққонлиги ва интеллектуал салоҳиятини намоён этдилар.
Мазкур тадбирлар хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда улар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни ривожлантиришга қаратилди.






