🚘 83,7 МИЛЛИОН СЎМЛИК АЛИМЕНТ ҚАРЗИ ЭВАЗИГА COBALT!
2026-10-26 18:05:00 / Янгиликлар

Болалар таъминоти учун белгиланган алимент — ота-онанинг эмас, фарзанднинг ҳаққи!
Фарғона вилоятида алимент қарздорлигини ундириш бўйича олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорликни қоплашнинг ўзига хос ечимига эришилди.
СУД ҚАРОРИ — ИЖРОДА!
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2023 йил 18 мартдаги суд буйруғига асосан, қарздор А.О.дан ундирувчи М.О. фойдасига даромадининг 1/2 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бироқ қарздорнинг алимент бўйича қарзи 83 миллион 777 минг 545 сўмга етган.
Бюро ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида мазкур қарздорликни қоплаш мақсадида қарздорга тегишли COBALT русумли автотранспорт воситаси ундирувчи М.О. номига расмийлаштириб берилди.
📌 Бу — алимент мажбуриятларини бажармаслик оқибатсиз қолмаслигининг яна бир амалий ифодаси.
❗️Фарзанднинг ҳаққи — қарз эмаски, унутиб юборилса!
Алимент тўлаш — қонуний мажбурият. Уни ўз вақтида бажариш эса фарзанднинг муносиб ҳаёти ва келажаги учун муҳимдир.
Мажбурият бажарилиши шарт. Қонун ижроси эса таъминланади!
Бюронинг Фарғона туман бўлими
