“Шарқ аёли маърифати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
2026-10-26 17:20:00 / Янгиликлар

Фарғона туманидаги “Дилкушо” маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этишга қаратилган “Шарқ аёли маърифати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Хамидахон Абдуғаниева, туман Ички ишлар бўлими масъул ходими, майор Сурайё Мўсаева ҳамда “Дилкушо” МФЙ хотин-қизлар фаоли Замирахон Нишонова иштирок этди.
Мулоқот давомида шарқ аёлларига хос одоб-ахлоқ, меҳр-оқибат, оилага садоқат, фарзанд тарбияси, шунингдек, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, аждодларимиз меросида аёлларнинг илм-маърифатга интилиши ҳамда оила ва жамият тараққиётидаги муҳим ўрни алоҳида таъкидланди.




