“Гулистон” маҳалласида депутатлик назорати ва ўрганиш ишлари олиб борилди
2026-10-24 16:30:00 / Очиқ мулоқотлар

Халқ депутатлари Фарғона тумани Кенгаши котибияти мудири, 13-сонли “Дамкўл” сайлов округидан сайланган депутат Шухратжон Раҳимов “Мадад” ННТ туман вакили Б. Обидов билан ҳамкорликда “Гулистон” МФЙда бир қатор ўрганиш ишларини олиб борди.
Ўрганишлар давомида маҳалладаги солиқ инспектори фаолияти, фуқароларга солиқ хизматлари кўрсатиш сифати, шунингдек, ижтимоий ва психологик ёрдамга муҳтож фуқаролар билан ишлаш ҳолати таҳлил қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг PF–193-сонли Фармони ижроси юзасидан маҳалла раиси, нуронийлар ва фаоллардан иборат ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш, аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўрганишлар якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.




